Давлат ва ҳуқуқнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги таълимотларМаълумки, Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституцияси
«Муқаддима»сида инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишдан иборат олижаноб мақсад
эълон қилинди. Ўзбекистон тарихида биринчи марта бу мақсад мамлакатимиз асосий қонунида
жамият, далат ва ҳуқуқ масалалари мустаҳкамлаб қуйилди.
Мамлакатимиз асосий қонунида жамият, далат ва ҳуқуқ масалалари хокимиятнинг қонун
чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига булиниши принципи Конституциямизнинг асосий
қоидаларидан биридир. Конституциявий суд сайланганидан кейин янги сиёсий тизимнинг таркибий
буғинларини шакллантириш асосан тугалланади. Ҳокимият тармоқлари тулақонли ва салоҳиятли бўлиб,
бир-бирини тулдиради, қатьий ҳуқуқий асосда ишлайди, салмоқли қонун ҳужжатлари негизига эга
бўлади.