Давлат моҳияти ва белгиларини тушунишда ёндошувлардавлат моҳиятини билишнинг, уни тўғри талқин этишнинг,
шунингдек, давлат тушунчасини таърифлашнинг фавқулодда мураккаб хусусияти шундаки, уларни
ўрганиш жараёнида кўплаб ёндашувларнинг келиб чиқиши тақозо этилади. Маълумки, давлатнинг
келиб чиқиши, давлат ҳокимияти табиатини, унинг мақсадлари, вазифалари, давлатни ривожлантириш
йўллари ва шу кабиларни турлича тушунтирувчи кўплаб хилма-хил назариялар мавжуд. Булар
ижтимоий ҳодиса сифатида давлатнинг мураккаблиги, кўп қирралиги билан, ўтмишда ва ҳозирда унинг
шакллари ранг-баранглиги, шунингдек, давлат сиёсий ҳокимиятни амалга ошириши, унинг фаолияти
турли ижтимоий гуруҳлар манфаатларига бевосита тааллуқлилиги билан боғлиқ.
Таҳлил этилаётган мураккаб ва ўзгариб борувчи ҳодисани таърифлаб беришдаги қийинчиликлар
баъзи тадқиқотчиларда ҳатто умуман давлатни таърифлаш мумкинлигига ишончсизлик туғдир-ганди.