Ўқув қўлланманинг мақсади - талабалар учун «Коммутация тизимлари» фанини ўзлаштириш ва ўрганиш.
Ўқув қўлланма «Телекоммуникация» таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган. Унда «Коммутация тизимлари» фани рақамли коммутация асосларини, яъни КТ ривожланиш босқичларини, КТ да синхронизация, сигнализация масалаларини, аналог сигнални рақамли сигналга айлантириш жараёнларини, рақамли коммутация майдон қурилиш тамойилларини, бошқариш тамойилларини, КТ нинг баъзи бир модул тузилмаларини ўрганишни ўз ичига олган. Шунингдек қўлланмада КТ нинг дастурий таъминоти (ДТ) ва уни амалга ошириш услублари кенг ёритилган.
Ўқув қўлланма ТТ ва КТ кафедраси тавсиясига асосан ва ТАТУ ўқув – услубий кенгаши тасдиғи асосида нашр қилинган.