Республикамизда бозор муносабатларининг шаклланиши, ишлаб чиқариш соҳасида рақобатнинг кучайиши, малакали мутахассисларга бўлган талабнинг кескин ортиб бориши, ўқувчиларга муайян касб–ҳунарга оид чуқур билим бериш, уларда меҳнат фаолиятини тўғри ташкил этиш бўйича кўникма ва малакаларни шакллантириш заруриятини юзага келтирди. Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида барпо этилган замонавий касб–ҳунар коллежлари (КҲК) эса меҳнат бозорида малакали кадрларга бўлган ижтимоий эҳтиёжнинг қондирилишини таъминлайдиган таълим муассасаси ҳисобланади. Уларда амалга ошириладиган ўқув-тарбия жараёнида ўқувчиларда назарий билим ҳамда шахсий фазилатлар тизими шакллантирилса, ишлаб чиқариш таълимида эса, улар асосан касбий кўникма ва малакаларни эгаллайдилар