Мавзунинг долзарблиги. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида солиқ сиёсатининг асосий вазифаси бир тарафдан давлат учун, иккинчи тарафдан солиқ тўловчилар учун мақбул бўлган солиққа тортиш вариантларини ишлаб чиқиш ва солиқ амалиётига жорий қилишдан иборатдир. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида солиқ сиёсатининг асосий вазифаси бир тарафдан давлат учун, иккинчи тарафдан солиқ тўловчилар учун мақбул бўлган солиққа тортиш вариантларини ишлаб чиқиш ва солиқ амалиётига жорий қилишдан иборатдир. Солиқ соҳасида шундай талабларга жавоб бера оладиган вариантлардан бири бўлиб, солиққа тортишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш ҳисобланади Бу тартиб ўзининг ихчамлиги билан солиқ ҳисоб – китобларини кескин камайтиришга, аванс тўловларидан воз кечилишига, ҳисоб-китоб ишларининг енгиллаштирилишига, унга сарфланадиган меҳнат ва моддий харажатларнинг пасайитирилишига, хатоларга камроқ йўл қўйилишига, солиққа тортиш ва солиқни ундириш харажатлари камайтирилишига ва солиқ юки пасайтирилишига хизмат қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов «Дастур доирасида амалга оширилган яна бир муҳим тадбиримиз - солиқ юкини енгиллаштириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва унификация қилиш бўйича хўжалик тузилмаларини қўллаб – қувватлаш мақсадида қўшимча чоралар кўрилганидир» , - деб таъкидлаган эди.