Мазкур қўлланмада темир йўл кўприклари темирбетонли оралиқ қурилмаларининг юк кўтарувчанлигини аниқлаш услуби, поезд юкларининг ўтказиш шартлари, оралиқ қурилмаларнинг юк кўтарувчанлиги (синфи)ни ошириш бўйича чора–тадбирлар, кўзғалувчан юк ва кўприк элементлари синфланиши натижаларини баҳолаш, оралиқ қурилма ва таянчларни кучайтириш ҳамда таъмирлаш усуллари келтирилган. Услуб ҳисоблаш намуналари билан биргаликда ёритилади.
Ўқув қўлланма 5580200–«Бино ва иншоотлар қурилиши (Транспорт қурилиши)», 5580600–«Сунъий иншоотлардан фойдаланиш» йўналишлари талабалари ва «Кўприклар ва транспорт туннеллари», «Кўприклар ва туннеллардан фойдаланиш» мутахассисликлари магистрлари курс иши ва битирув малакавий ишини бажариш учун мўлжалланган.