Бозор иқтисодиёти шароитида статистиканинг роли ва аҳамияти янада ошди. Чунки, миллий иқтисодиётни, унинг тармоқларини, корхона ва фирмаларни бошқариш учун мутахассислар қўлида аниқ маълумотлар бўлиши лозим. Жаҳон молиявий –иқтисодий инқирози шароитида иқтисодиётининг реал сектори корхоналарининг қўллаб қувватлаш, биринчи навбатда, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, кооперация алоқаларини кенгайтириш, мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ички талабни рағбатлантириш масалалари алоҳида ўрин тутади