Ушбу ўқув қўлланмада табиий бирикмаларнинг муҳим синфларига кирувчи углеводлар, флаваноидлар, ҳамда стероидларнинг тузилиши, фазовий ҳолатини аниқлашда ишлатиладиган физикавий усуллар ва талабалар билимини баҳолаш учун тест саволлари баён этилган. Ўқув қўлланма биоорганик кимё, табиий ва физиологик фаол бирикмалар кимёси магистратура йўналишидаги талабалар ва шу соҳа бўйича иш олиб бораётган аспирантлар, илмий ходимлар учун мўлжалланган.