Ўқув қўлланма, телекоммуникация узатиш тизимлари хақида асосий тушунчалар, телекоммуникациянинг бирламчи сигналлари ва уларнинг асосий характеристикалари, аналог ва рақамли узуатиш тизимларининг тузилиш принциплари, уларда сигналларни узатиш усуллари, алоқа тармоқларини тузишда қўлланиладиган телекоммуникация узатиш тизимлари хақида маълумотлар берилган.
Ўқув қулланма «Телекоммуникация» йўналиши бўйича кундузги ва сиртдан таълим олувчи талабаларга мулжалланган.
Ўқув қўлланма, каналлари частота бўйича ажратилган ва каналлари вақт бўйича ажратилган узатиш тизимларига тегишли бўлган кенг кўламдаги саволларни ўз ичига олган. Биринчи навбатда бу саволлар аналог ва рақамли тизимларнинг тузилиши, шаклланиш усуллари, уларнинг асосий характеристика ва параметрларини, кўп каналли сигналларни узатиш, кўп каналли узатиш тизимлари аппаратураларининг асосий функцияларини бажарувчи тугунларини қўллашга тегишлидир.
Ҳозирги пайтда алоқа қурилмалари, ишлаб чиқариш жараёнларининг ажралмас қисми бўлиб қолган. Замонавий алоқа тизимлари узатиладиган ахборотларни нафақат зудлик билан қайта ишлашни, балки бу функцияларни бажаришда анчагина иқтисодий усулларини таъминлашни ва сигнални сифатли даражада узатишни ҳам кафолатлаши лозим. Бунинг учун сигналлар қайси усулда узатилиши, уларнинг характеристика ва параметрлари меъёри жуда катта аҳамиятга эга. Ўқув қўлланманинг кейинги қисмларида замонавий технологиялар, телекоммуникация узатиш тизимларининг техникасидан фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар ёритилган.