Углеводород занжирида углерод атомлари ўзаро оддий боғдан ташқари қўш ёки уч боғ орқали боғланган бўлса, улар тўйинмаган углеводородлар дейилади. Тўйинмаган углеводородлар молекуласи таркибида углерод атомларининг сони тегишли тўйинган углеводород билан тенг бўлса ҳам, водород атомларининг сони қўшбоғ ва учбоғ ҳисобига икки ёки тўрт водород атомига кам бўлади.

Молекуласида бир қўшбоғ бўлган углеводородларнинг дастлабки вакили СН2=СН2 этилен бўлгани учун, уларнинг ҳаммасини яна этилен қатори углеводородлари деб ҳам аталади. Қўшбоғ ҳосил бўлиши учун ҳар қайси углерод атоми ўзининг иккитадан валент электронларини ковалент боғ ҳосил қилиш учун сарфлайди