Меҳнат таълимида электрон дарсликдан фойдаланиш методикаси

 Меҳнат таълимида электрон дарсликдан фойдаланиш методикаси
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Tavsiyalar
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilan vaqti:
2021-04-15 03:21:04
Ушбу методик тавсияномада олий таълим муассасаларида ўқитиладиган меҳнат таълими бўйича таълим олаётган талабаларга “Меҳнат таълими методикаси” фанидаги “Металларга ишлов бериш технологияси” йўналиши бўйича яратилган электрон дарслик ишлаб чиқиш асослари, унинг тузилмаси ўқув машғулотларида ундан фойдаланиш методикаси ёритилган Фан – техника ва технологияларнинг жадал ривожланиши туфайли олий таълим муассасаларида бўлажак меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда лозим бўладиган билим, кўникма ва малакалар мазмуни узлуксиз ўзгариб, ҳажми ортиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида, уларнинг келгуси касбий фаолиятларида ахборот ва компьютер технологияларидан самарали фойдаланиш имконини берувчи билим, кўникма ва малакалар тизимига эга бўлиши лозимлигини тақозо этади. Бошқача айтганда меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлашда дидактик восита сифатида ахборот ва компьютер технологияларидан самарали фойдаланиш уларга берилаётган таълим сифатини оширишнинг муҳим омили бўлиб ҳисобланади. Меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнига ахборот технологияларини татбиқ этиш борасидаги мавжуд тажрибалар таҳлили, бу борада қуйидаги қийинчиликлар мавжудлигини кўрсатди: - меҳнат таълими ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнига ахборот технологияларини қўллашга, олий таълим муассасалари меҳнат таълими йўналиши педагогик жамоаларининг етарли даражада тайёр эмаслиги; - меҳнат таълими жараёнида лаборатория машғулотларини виртуал тарзда бажаришга имкон берувчи электрон дарсликларнинг имкониятлари ҳақидаги тасаввурларнинг озлиги, уларни қўллаш бўйича методик ишланмаларнинг ишлаб чиқилмаганлиги, олий таълим муассасаларида меҳнат таълими йўналишида ўқитиладиган “Меҳнат таълими методикаси” фанидаги таълим йўналишлари бўйича электрон дарсликлар яратиш ва улардан ўқув жараёнида самарали фойдаланишни тақоза этади.

Дабавлено : 2021-04-15 03:21:04

Этот категорий

Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти

Бухгалтерский учет и аудит

Қарақалпақ тилинде теңлес еки компонентли фразеологизмлер oқыў - методикалық қолланба

Ижтимоий-маданий фаолиятда сценарийчилик

Озиқ-овқат маҳсулотлари технологияси

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш