Жадид педагогика асослари

Жадид педагогика асослари
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
O`quv-qo`llanma
Nashr etilgan yili:
2004
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-15 03:20:23
Ўзбекистон маърифий-маънавий юксалиш даври бўлган жадидчилик ҳаракатига бағишланган мазкур ўқув қўлланма талабаларнинг педагогика тарихига доир билимларини янада чуқурлаштириш, уларга тарихий ҳақиқатни етказиш имконини оширади. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, қўлланмада умуман жадидчилик ҳаракати, ўша давр таълим тизими хусусиятлари, айниқса "янги усул" жадид мактаблари фаолияти, уларнинг имкониятлари ва ривожланиш босқичларига доир маълумотлар талабалар билимлари кенгайишида жуда катта аҳамият касб этади.Ўзбек маданияти ва маънавиятининг тарихи жуда узоқ ўтмишга бори, тақалади. Жумладан, педагогика тарихи ва назарияси ҳам маънавият ва маданият билан чамбарчас боғлиқдир. Шунинг учун ҳам улар ўзида ижтимоий тараққиётнинг моҳиятини у ёки бу тарихий даврнинг хусусиятларини акс эттиради. Ўзбекистонда педагогик фикрларнинг ривожланишида ҳам бир неча даврларни бошидан кечирган. Бу 1995 йил қЎқитувчиқ нашриётида чиққан қЎзбек педагогикаси антологиясиқ номли янги китобда қуйидагича даврланган: 1) Октябрь тўнтарилишигача бўлган давр (1917) 2) Шўро тузуми даври (1917-1991) 3) Мустақиллик даври (1991 йилдан кейин). Биз Октябрь тўнтарилишигача бўлган давр педагогикасини ҳақиқий миллий педагогикамизнинг биринчи мустаҳкам пойдевори дейишимиз мумкин. Биз юқорида кўриб ўтган Ўрта Осиё тамаддунининг илк давридаги сўғд, ўрхун ёзувлари, "АВЕСТО" китоблари, халқ ҳаёти ва маънавиятига нечоғли таъсирини таъкидлаган эдик. Кейинги ислом давридаги буюк ўзгаришлар ҳам халқнинг ижтимоий-маънавий ҳаётига самарали таъсир этган. Бу даврда Шарқ уйғонишининг бошида турган буюк ижод паҳлавонлари титанлар ҳисобланган Форобий, Ибн Сино, Берунийларнинг педагогик қарашлари илғор, прогрессив роль ўйнади.

Дабавлено : 2021-04-15 03:20:23

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш