Самарқанд шаҳридаги ГУМнинг 3-қават дизайн ечимиЖамиятнинг ҳар бир бўғинида янги иқтисодий ислоҳотлар амалаг
оширилмоқда, хусусан бу ўзгаришлар ишлаб чиқаришдаги масштабли
йўналишлар, қишлоқ хўжалигида, қурилишларда ўз аксини топмоқда.
Мустақилликка эришилиши туфайли аҳолининг таълим савиясини
кўтариш, таълим шаклларини ўзгартириш, янги шаклдаги ўқув юртлари –
коллежлар, лицейлар, мактаблар ташкил этиш масалаларига катта эътибор
берилмоқда.
Кейинги йилларда ҳар томонлама камол топган ёшларни вужудга
келтириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим қонун-
қоидалар қабул қилинмоқда.
Мустақиллигимизнинг биринчи кунлариданоқ, Республикамиз Президенти
И.А.Каримов мамлакатимиз тарихий ва замонавий шаҳарларининг ижтимоий-
иқтисодий, маънавий-маърифий, шаҳарсозлик ва меъморчилигининг ривожига
катта эътибор қаратди. 19 йилдан бери Республикамиз мустақил демократик,
маънавий, сиёсий, мафкуравий ва ўзига хос ижтимоий-иқтисодий тараққиёт
йўлларини босиб келмоқда. Самарқанд шаҳри ҳам ана шундай мураккаб ва
масъулиятли ривожланиш йўлини бошидан кечирмоқда. 2007 йилда шаҳримиз
ўзининг 2750 йиллик таваллуд тўйини тантанали шарафлади. 19 йиллик
тараққиёт Самарқанд ёши олдида айтарли муддат эмас дейиш мумкин. Бироқ,
ана шу қисқа вақт ичида Самарқанд шаҳри ривожида кўзда кўринарли,
эътиборга лойиқ ва улкан бунёдкорлик ишлари қилинди ва қилинмоқда.