Бутун Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра цереброваскуляр касалликлар (ЦВК) касалланиш, ногиронлик ва ўлим даражаси бўйича энг олдинги ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. Статистик маълумотларга кўра турли давлатларда ЦВК билан касалланиш даражаси 1000 аҳолига 1,4 дан 7,4 кишини ташкил қилади. Мутахассислар фикрича ушбу кўрсаткичлар орасидаги фарқнинг бу қадар катталиги инсультга олиб келувчи хатарли омилларнинг (ИОКХО) турли даражада тарқалганлиги ва уларни ўз вақтида бартараф қилиш даражасига ҳам боғлиқ.