Мавзунинг долзарблиги. Йигирманчи асрнинг охирига келиб аксарият мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг сифатини ошириш устивор йўналишлардан бири этиб белгиланди. Ушбу стратегия, албатта сифатли Клиник қўлланмаларни тайёрлашда қўл келади, бироқ жуда зарур бўлган клиник стандартлар ва протоколларни етарли даражада яратиш учун бу вақт етмайди.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, ҳатто изчил изланишлар ва тадқиқотлар, тизимлаштирилган услублар натижасида ҳам клиник қўлланмаларни яратиш ва тадбиқ этиш тиббий хизматнинг сифатини таъминлайдиган даражада кўзланган мақсадга эришлмайди ва бу ҳолат изланишлар ҳамда тадқиқотларни давом эттиришни, олинган натижаларни чуқур таҳлил этишни ва сабабларини ўрганишни тақозо этади. Ушбу сабаблардан бири “соғлиқни сақлаш тизими фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари” га қараб Клиник қўлланмада келтирилган тавсиялар тиббий ёрдам сифатига ижобий ёки аксинча салбий таъсирини кўрсатиши мумкин. Шуни қайд этиш зарурки, назорат олиб борилганда ишлаб чиқилган КҚ нинг маълум тиббий муассасаларда мутахассислар томонидан амалиётда қўлланилишига қараб унинг сифати баҳоланади. Ўтказилган назоратни баҳолашда тадбирлар КҚ дан фойдаланмаган тиббий муассасалар билан солиштирилмайди, чунки ушбу стратегиянинг самарали ёки самарасиз эканлиги ҳақидаги натижаларнинг ишончлигига шубҳа уйғотади