Ушбу ўқув-услубий қўлланмада тасаввуфнинг пайдо бўлиш тарихи, тасаввуф алломаларининг фаолияти, назарияси ва амалиётига доир мавзуларда сўз юритилади. Шунингдек, қўлланмада тасаввуфда мавжуд бўлган таълимотлар тарихи, уларнинг бадиий ижод билан боғлиқ жиҳатлари, тасаввуф ва глобаллашув мавзусига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Муаллиф томонидан фанни ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳам тавсиялар ишлаб чиқилган. Шу билан бирга қўлланмада 130 дан ортиқ тасаввуф истилоҳига изоҳ берилган.