Ўзбекистон география жамияти vii-съездининг материаллари

Ўзбекистон география  жамияти vii-съездининг  материаллари
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
O`quv-qo`llanma
Nashr etilgan yili:
2006
Til:
Rus tilida,O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-15 03:10:05
Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон География жамиятининг VI съездига (2003 йил, ноябр) ҳам уч йил ўтди. Бу қисқа вақт давомида мустақил республикамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида туб ўзгаришлар юз берди, мамлакатимизнинг геосиёсий мавқеи ва унинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ва нуфузи янада мустаҳкамланди. Шу даврда, бошқа фанлар қаторида, география фани ҳам ривожланиб борди ва у ҳозирги кунда ҳаракатдаги олам сирларини ўрганиб бормоқда. Кўрилаётган даврда географ олимларимизнинг сафи кўпайди, янги ўқув қўлланма ва дарсликлар, харита ва атласлар яратилди, География жамиятининг вилоятдаги бўлимлари ишлари анча фаоллашди. Уларнинг саъй-ҳаракати туфайли Фарғона, Наманган, Самарқанд, Бухоро. Сурхондарё вилоятларида илмий-амалий анжуманлар ўтказилди, марҳум устозлар ёдга олинди ва уларнинг руҳлари шод этилди. Шу билан бирга жамият ва фанимизда айрим муаммолар ҳам йўқ эмас, зеро ҳар қандай тараққиёт бундай масалаларни, номувофиқликларни бартараф этиш асосида содир бўлади. Ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар География жамияти ишида, география фанининг назария ва амалиётида, пойтахт ва вилоятларда, етакчи университет ва оддий ўрта мактабларда, Давлат тест маркази фаолиятида ҳам мавжуд. Ўзбекистон География жамиятининг навбатдаги, VII съезди айнан юқоридаги муаммоларнинг муҳокамасига бағишланади. Ушбу тўпламда- съезд материалларида республика табиати (ер-сув, агроиқлимий, минерал хом ашё ресурслари), аҳолиси ва хўжалиги, ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ҳудудий жиҳатлари, геоэкология, география таълими ва методикаси, картографияга оид мақолалар ўрин олган. Албатта, мавзуларнинг долзарблиги, илмий савияси, таҳлилий хулосалари, кўтарилган масалаларнинг асосланганлиги ҳар хил. Таҳририят ҳайъати съездга юборилган барча мақолалар мазмуни ва саводхонлигини имкон қадар яхшилаш борасида беминнат ва холисона хизмат қилишди. Бу ҳақда баъзи муаллифлар ўзларининг мақолаларини ўқиб, ишонч ҳосил қилишлари мумкин. Шу билан бирга истардикки, келажакда География жамияти, фанимиз ва олимларимиз ҳурмат ва обрўсини қадрлаган ҳолда юқори савияда ёзилган мақолалар сони кўпайсин. Таҳририят аъзолари география фанлари номзоди, доцент Асомберди Эгамбердиевнинг ушбу съезд ва тўпламни ташкил этишдаги катта хизматлари учун миннатдорчилик билдиради.

Дабавлено : 2021-04-15 03:10:05

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш