Жамият ҳаёти ва фаолиятида Конституция ва қонунларнинг устунлигини таъминлаш жараёнида ҳуқуқий би¬лимларнинг ўрни катта.
Талабаларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлиги даражаси, авваламбор, Конституция ва қонунларга ҳурмат билан муносабатда бўлишни таъминлайди. Бу - ҳуқуқий меъёрларга юзаки муносабатда бўлиш фикрининг ўзи бўлмаслиги кераклигини ифодалайди. Қонунга ҳурмат ҳар бир инсоннинг қалбидаги чуқур эътиқоди бўлмоғи лозим. У барча инсонларнинг, айниқса ёшларнинг онгига узликсиз сингдирилиб бориши керак. Нима мумкину, нима мумкин эмаслиги ҳақидаги ҳуқуқий меъёрлар барчага маълум. Қонунни бузиш мумкин эмаслигини тушуниш юридик дунёқарашнинг «қалб кўзи» бўлмоғи даркор.