Инсониятнинг XXI асрга кириб келиши жамият ҳаётининг ҳамма сохаларида ахборот технологияларини жадал ривожланиши билан чамбарчас боғлиқдир. Ахборот тобора кўп жиҳатдан давлатнинг стратегик ресурси, ишлаб чиқарувчи кучи ва қимматбаҳо маҳсулоти бўлиб бормоқда. Бу давлатларни, ташкилотларни ва алоҳида олинган фуқароларни оппонентларга тегишли бўлмаган ахборотга эга бўлиш ҳисобига, ҳамда рақобатчининг ахборот ресурсларига зарар етказиш ва ўзининг ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш ҳисобига устунликка эришишга интилишини келтириб чиқаради. Ахборотни ҳимоя қилиш муаммоси жуда қадим замонлардан бери инсониятни ташвишга солиб келмоқда. Ахборотни ҳимоя қилиш зарурлиги ҳам ҳарбий, ҳам дипломатик хабарларни махфий узатиш заруратидан пайдо бўлган. Масалан, антик спартакчилар ўзларининг ҳарбий хабарларини шифрлаганлар. Хитойликларда хабарларни иероглифлар ёрдамида оддийгина ёзиш уни ўзга юртликлар учун махфий қилиб қўйган.