Юртимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш ҳар тамонлама чуқур билимли аниқ соҳа муҳандисларини тайёрлашни талаб қилади. Шундай масалани ҳал қилишда муҳим умуммуҳандислик фанларидан бири «Механизм ва машиналар назарияси» фанидир. «Механизм ва машиналар назарияси» фанини ўрганиш бўлажак муҳандисларга замонавий талабларга жавоб берувчи тежамли, ишончли, аниқ машиналар, қурилмалар, приборлар, автоматик қурилмалар, манипуляторлар, роботлар ва комплексларни яратиш учун зарур бўлган механизм схемаларини тузиш ва текширишнинг умумий усулларини ва уларни лойиҳалашни билишни таминлайди.