Соя мойи, таркибида кўп миқдорда тўйинмаган ёғ кислоталари сақловчи, тез ҳазм бўладиган мойлардан бири ҳисобланади. Таркибида оқсиллар, фосфатидлар ва табиий витаминлар миқдори кўплиги туфайли озуқавий қиймати ҳам юқори саналади. Бундан ташқари, уни етиштириш ва ишлаб чиқариш таннархининг нисбатан арзонлиги туфайли соя мойи ишлаб чиқариш кундан-кунга ортиб бормоқда.