Кейинги йилларда мамлакатимизда иктисодиётни янада эркин¬лаштириш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти эркинлиги ва иқтисодий мустақиллигини ошириш, уларни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш, давлатнинг назорат ва бошқарув ваколатла-рини камайтириш, унинг корхоналар хўжалик фаолиятига аралашу¬вини чеклаш, текширишларни янада қисқартириш, хўжалик соҳаси¬даги хуқуқбузарликлар учун молиявий жавобгарликни либераллашти¬риш, тадбиркорлик субъектлари ҳисобот тизимини, фаолият юритиши лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартибини соддалаштириш, умуман, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ва уларнинг эркин фаолият юритишлари учун қулай шарт-шароит яратиш йўлида ҳукуматимиз томонидан самарали механизм ва институционал тизим яратилди.