«Гидравлика ва гидропневмоюритмалар» умумтехник фанлардан бири ҳисобланиб, суюқликларнинг тинч холати, харакат ва уларни қаттиқ жисмлар билан ўзаро таъсир қонуниятларини ўрганади, ҳамда ўрганилган қонуниятлар асосида амалий муаммоларни ечиш усулларини ишлаб чиқади. «Гидравлика ва гидропневмоюритмалар» фанини чуқур ўрганмай туриб, техника йўналишлар бўйича малакали мутаҳассис бўлиб етишиш мумкин эмас.
Ушбу услубий қўлланма 5140900 Касб таълими йўналишларидаги (Агроинженерия, Транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш, Машинасозлик технологияси, Технологик машина ва жихозлар), 5540700 Агромуҳандислик, 5520200 Транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш, 5520600 Машинасозлик технологияси, Машина ишлаб чиқариш жихозлари ва уларни автоматлаштириш, 5520700 Технологик машина ва жихозлар ихтисослиги талабалари учун ёзилган бўлиб, унинг мақсади «Гидравлика ва гидропневмоюритмалар» фани бўйича олинган билимларни амалда кўриш ва тажриба ўтказиш йўллари билан мустахкамлашдан иборат.
Қўлланмадаги мавзулар қувурлардаги суюқликларнинг босимли ҳаракатини ва ҳаракат давомида содир бўладиган ходисаларни ўрганишга бағишланган.
Услубий қўлланмадан кундузги ва сиртқи бўлим талабалари фойдаланишлари мумкин.