Набижон Охунов ўзининг “Топонимлар ва уларнинг номланиш хусусиятлари” рисоласида гидронимлар тўғрисида тўхталиб: “Гидронимлар орасида яна шундайлари учрайдики, уларнинг ўз-ўзидан англашиб, сезилиб турмайди. Бундай номлар кўпинча ўзга тил материалларидан ташкил топган бўлиб, уларнинг маъноси махсус этимологик тадқиқотлар ёрдамида очиб берилади”-деб ёзади. Бизни фикримизча Сурхондарё номи ҳам мана шундай гидронимлар жумласига киради. Ўша асарда муаллиф гидронимларни:
- Уруғ-қабила, халқ номлари билан аталган гидронимлар.
- Киши исмлари асосида вужудга келган гидронимлар.
- Ўсимлик номлари билан юритилувчи гидронимлар.
- Ҳайвон ва жониворлар номи асосида вужудга келган гидронимлар