Ҳар бир мамлакатнинг келажаги ва истиқболи унда қонун устуворлигини қанчалик кафолатлан¬ганлиги билан чамбарчас боғлиқдир. қонун-жамият тараққиётининг асосий шарти ҳисобланади. Шу маънода жамиятдаги ҳар бир шахснинг турмуш тарзи қонунга мувофиқ бўлиши лозим. Ўз навбатида қонун фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилмоғи, уларнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлаши керак.
Мустақиллик туфайли халқимизнинг руҳига мос Конституция¬мизга, давлат тилимизга, урф-одатларимиз ва анъаналаримизга эга бўлдик. Ўтган давр мобайнида жуда катта ютуқларга эришдик. Якин ўтмишимизни эслайлик, солиштириб кўрайлик, дунёқарашимиз, билимимиз, маънавиятимиз бениҳоя ўзгарди. Онггимиз, миллий ғуруримиз юксалди. Бошланган иқтисодий ислоҳотлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ўз самарасини бера бошлади.