Президент И.А.Каримовнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган эътибори Республикамизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга катта
эътибор берилаётганлигининг асосий сабаби, нафақат жисмоний, балки
маънавий жиҳатдан ҳам баркамол авлодни вояга етказиш зарурияти билан
изоҳланади. Чунки спорт халқни, миллатни ғурурини юксалтиради, маънавий
куч-қувват бахш этади. Энг муҳими, жисмоний тарбия ва спорт соғлом турмуш
тарзининг асосларидан бири сифатида ёшларнинг ўз имконият ва салоҳиятини,
ўз жисмоний ва маънавий камолотини ошириш йўлида сарфлайди. Жисмоний
тарбия ва спорт билан доимий равишда узлуксиз шуғулланиш болани ҳам
жисмонан, ҳам руҳан тетик қилади, унинг бутун вижуди уйғун тарзда камол
топади (25).