Маълумки, тоталитар тузум шароитида фуқаронинг муаммолари ва ташвишлари маъмурий-буйруқбозлик тизимининг эътиборидан четда қолиб келган эди. Ўша давр шароитида шахснинг номоддий ҳуқуқлари, шаъни ва қадр - қимматининг ҳимояси ҳам ҳамин қадар эди.
Эндиликда ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти барпо этилаётган мустақил Ўзбекистонда умуминсоний қадриятлар ва шахс ҳуқуқи устунликка эгадир. Аслида қонунларнинг сифати, шахснинг жамиятда тутган ҳуқуқий ҳолати, давлат ва фуқаролар ўртасидаги муносабатлар давлатнинг фуқаролар шахсий ҳаётига аралашув чегараси билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-мод¬дасида: “Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Конститу¬ция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан судсиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас” дейилади.