Ушбу услубий қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг № 305–сонли буйруғига асосан “Магистратура ҳақида Низом” бўйича тузилган.
Илмий–педагогик амалиёти, одатда, лойиҳа институтларида, кутубхоналарда, архивларда ва олий таълим муассасасининг ўзида ўтказилади. Бундай амалиётни икки томонлама битимлар асосида хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида ўтказишга руҳсат этилади.
Ушбу услубий қўлланмада «Архитектура тарихи ва назарияси» кафедрасининг 1-2 босқич магистрлари учун мўлжалланган бўлиб, бўлажак мутахассисларнинг келгуси фаолиятларида илмий педагогик машғулотларини бажариш учун индивидуал равишда, интерфаол хамда янги педагогик ва ахборот технологияларини ўрганиш ва талабалар билимларини рейтинг назорат қилиш тизимлари асосида ишлаб чиқилган. Ҳар бир ихтисослик(йўналиш)ларга асосан, олиб бориладиган дарсларнинг мазмуни ва ҳар бир босқич натижаларига бўлган талаблар, ишлаб чиқилган топшириқларда ифода этилади.