Услубий қўлланмада иқтисодиётни ривожлантириш
шароитида суғурта бизнесининг ўрни, унинг хусусиятлари,
тарихи, ривожланиши, суғурта бизнесини ташкил этиш,
молиявий асослари, суғурта безнесиини ривожлантириш
борасида олиб борилаётган устивор йўналишлар тўғрисида
фикрлар баён этилган. Шу билан биргаликда қўлланмада
талабалар билимини чуқурлаштириш мақсадида ўқитишнинг
янги технологияларидан, дидактик воситаларидан фойдаланилган
ва амалий машғулотларни ўтказиш бўйича кўрсатмалар
келтирилган.
Мазкур қўлланма Олий таълимнинг 340000 -"Бизнес ва
бошқарув" таълим соҳасининг 5341300-«Суғурта иши»
бакалавриат йўналишлари учун мўлжалланган.