Дидактик ўйинлар орқали бошланғич таълим самарадорлигини ошириш йўллари
Бола ҳаётида боғчадан сўнг мактабнинг дастлабки даврлари муҳим
ўрин тутади. Шу боис бошланғич таьлим даври таьлим жараёнидаги энг
масъулиятли даврдир. Бу пайтда боланинг саводи чиқиши билан бирга, унинг
дунёқараши шаклланади, тафаккур қилиш малакаси ривожланади.