Гўзаллик- баркамол ёшларни эстетик тарбиялаш омили
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг миллий-эстетик
кадриятлар ва маънавий меросимизга бўлган муносабат тубдан ўзгарди.
Чунки, қадрият ва тарихий мерос миллат маънавиятини юксалтирувчи муҳим
мезон ҳисобланади. Чунончи, халқимизнинг фалсафий-эстетик тафаккурини
белгиловчи гўзаллик мезонлари ана шу жабҳанинг таркибий қисмидир