Мотеллар йил давомида куну-тун ишлайди. Катта шаҳарлар-нинг ҳалқа йўлларида жойлашган мотелларнинг асосий биносида меҳмонхона, ресторан, бар, алоқа бўлими, савдо шохобчалари ва алоҳида бинода эса мукаммал жиҳозланган автосервис станцияси жойлаштирилган ҳамда ҳудудда ёнилғи қуйиш шохобчаси, қўриқ-ланадиган сақлаш жойи ва тўхташ майдончалари режалаштирилган бўлади. Туристлар қисқа муддатга тўхтаганда мотелнинг асосий ҳудудига кирмасдан ошхона, кафе, тозалик-санитария ва автосер-вис хизматидан фойдаланиш имконияти яратилади ва бунинг учун уларга кириш йўллари магистрал йўлга яқин жойлаштирилади. Меҳмонхона ва дам олиш масканлари эса ичкари қисмга режалаштирилади.