Ушбу ўқув-услубий қўлланма Касбий таълим педагогикаси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, ундан Ўзбекистон Республикаси малака ошириш ва қайта тайёрлаш институтлари, олий ўқув юртлари бакалавр ва магистратура йўналиши талабалари ва педагоглари, касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари фойдаланиши мумкин. Қўлланма бўлажак ёш мутахассисларни касбий таълим тизимининг тарихий негизлари, касб-ҳунарга тайёрлаш, унинг анъана ва удумлари, ҳунармандчилик рисолалари, халқимизнинг маънавий аҳлоқий маданияти ҳақидаги маълумотларни ўрганишга имконият яратади.