Ҳар қандай меҳнатдек, илмий тадқиқот меҳнати ҳам ўзига уч асосий компонентни қамрайди. Улар инсоннинг мақсадга мувофиқ фаолияти, яъни хусусан илмий меҳнатининг ўзи, илмий меҳнат предмети ва илмий меҳнат воситаси.
Инсоннинг илмий фаолияти мақсадга мувофиқлиги текширилаётган объект (меҳнат предмети) ҳақида янги ёки аниқланган билимга эришишда билишнинг конкрет усуллари йиғиндисига таянади. Бунда мос келадиган илмий ускуналардан стендлар, ўлчов, ҳисоблаш ва бошқа асбоблардан фойдаланилади.