Президентимиз И.Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва мустақиллик йилларида муваффақиятли амалга ошириб келинаётган бозор иқтисодиётига ўтишнинг бешта асосий тамойилларидан бири кучли ижтимоий сиёсатни олиб боришдир. Бу йиллар давомида кучли ижтимоий сиёсатнинг олиб борилиши, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, аҳоли муҳтож қатламлари ижтимоий муҳофазасининг манзилли бўлишини таъминлаш механизмларининг такомиллашуви, давлат ижтимоий кафолатларининг маълум даражада таъминланиши, ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга қаратилган давлат дастурларининг қабул қилиниши ва муваффақиятли амалга ошириб келиниши натижасида жамиятда ижтимоий барқарорлик қарор топди, фуқароларнинг даромадлар бўйича кескин табақалашувининг олдини олишга эришилди. Бир сўз билан айтганда, “Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш бозор иқтисодиёти тамойилларига риоя қилинган ҳолда сокин ва ижтимоий ларзаларсиз амалга оширилаётганлиги аҳамиятга моликдир” .