Ижтимоий педагогика фани педагогика университети ва институтларининг бошланғич таълим ва дефектология факультетининг ўқув режасига киритилган бўлиб, мутахассислик ўқув предмети сифатида ўқитиш кўзда тутилган.
Ижтимоий педагогика юзасидан тузилган мазкур дастур бўйича ишлашдан мақсад бўлғуси бошланғич таълим Ўқитувчиларига, ёрдамчи мактаб ўқитувчиларига ижтимоий педагогика фани юзасидан билим бериш, талабаларнинг педагогика, ижтимоий педагогика фани бўйича саводхонлигини ошириш, такомиллаштиришдан иборатдир.
Ижтимоий педагогиканинг асосларини, методикаси, категорияларини пухта ўзлаштириш жараёнида педагогика институтларининг бошланғич таълим, дефектология факультетлари учун нашр этилган мавжуд дарслик, қўлланмалар материалларига ижодий ёндашиш талаб этилади.