Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг самарали фаолияти - аҳоли турмуш даражасини ошириш имкониятидир

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг самарали фаолияти - аҳоли турмуш даражасини ошириш имкониятидир
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Maqola
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-15 02:14:55
Республикада амалга оширилаётган аграр ислоҳотлар жараёнида қишлоқ хўжалиги корхоналарининг шакллари ўзгариб, янгидан-янги шакллари пайдо бўлди - деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этилди. Бу қишлоқ хўжалик корхоналарида мулкка бўлган муносабат туфайли дастлабки ижобий натижаларга эришилганлигини ҳисобга олганда, ўзини оқлади. Республика қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича муҳим чора-тадбирлар жараёни давом этмоқда. Ширкат хўжаликларини фермер хўжаликларига айлантириш жараёни амалда ниҳоясига етказилди. Бугунги кунда фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг самарали шакли эканлиги яққол намоён бўлмоқда. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш муҳим устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Охирги йилларда мазкур соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил давоми сифатида фермер хўжаликларига ажратилаётган ер майдонларини оптималлаштириш бўйича амалий ишлар қилинди. Чунки фермер хўжаликларини ташкил этишнинг дастлабки босқичларида ажратиб берилган ер майдонларининг камлиги сабаб уларнинг тўла қувват билан ривожланиш имконини бермаслигини таҳлиллар кўрсатиб берди.

Дабавлено : 2021-04-15 02:14:55

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш