Маълумки, ҳозирги бозор иқтисодиёти даврида жамиятимиз олдида турган долзарб муаммолардан бири – аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ва ишсизлик муаммосидир. Жаҳон тажрибасидан маълумки, қишлоқ хўжалиги ривожланган мамлакатгина юксак чўққиларни забт эта олади. Демак, қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи, меҳнатга лаётқатли аҳолини иш билан таъминлаш орқали кўзланган мақсадларги эришиш мумкин.