Аҳоли турмуш даражаси ўсишида ва фаравон ҳаёт кечиришида унинг даромадлари ва харажатлари муҳим ўрин эгаллайди. Аҳоли даромадлари ошиб борар экан, унинг турмуш даражаси сифати ҳам яхшиланиб бораверади. Ўтган қисқа вақтда мамлакат аҳолиси турмуш фаровонлигини яхшилаш, уларнинг даромадларини ошириш мақсадида, қатор ҳуқуқий- иқтисодий асослар яратилди. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг бир қатор Қонунлари, Президент Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг аҳоли даромадларини оширшга даҳлдор бўлган қарор ва меъёрий хужжатлари қабул қилинганлигини қайд этиш мақсадга мувофиқдир.