Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиёти моделида ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва уни мустаҳкамлаш, республиканинг ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиётини ривожланиши ва республика интеграцияси йўналишларининг жаҳон иқтисодиёти алоқаларида мустаҳкамланиши асосий ўрин эгаллайди. Маълумки, очиқ турдаги иқтисодиётнинг шаклланиши шароитида ривожланган ташқи иқтисодий алоқалар тизимида бўлган ҳар бир давлатнинг халқаро меҳнат тақсимотида ўз ўрнига, дунё хўжалик тизимида ўз мавқеига эга бўлиши муҳимдир. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Аҳоли турмуш даражаси–давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсати самарадорлигини баҳолашнинг энг муҳим мезонидир”.