Далалардан қишлоқ хўжалик экинлари йиғиштириб олиниб, ғалвирлар сувдан кўтарилган куз охири деҳқончиликда муҳим роль ўйновчи паллалардан бири саналади. Бу давр ўтган вегетация даврида эришилган ютуқларни сарҳисоб қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиниб, уларни келгуси мавсумда рўй бермаслиги учун режа ва тадбирлар белгиланадиган муҳим палладир. Келгуси йил ҳосилига мустаҳкам замин худди шу палладан бошлаб тайёрланади. Бу замин негизида бир қатор кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар ётадики, ушбу тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказиш келгуси ютуқлар учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.