Ўзбекистонни ижтомоий ривожланишини асосий кўрсаткичларидан бири аҳолининг иш билан бандлиги ҳисобланади. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг кўп уклатли иқтисодиёт тизимида самарали банд бўлишига бевосита боғлиқлиги учун ҳам ишчи кучининг бандлиги ишсизлик масалалари нафақат ижтимоий –иқтисодий, балки сиёсий аҳамият эгадир.
Меҳнатда банд аҳоли сонини ошириш учун мустақил мулк эгалари синфни шакиллантириш, тадбиркор ва ишбилармонларни рағбатлантириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш уларнинг фаолиятларига амалий ёрдам бериш, бугунги куннинг энг муҳим долзарб масалаларидан биридир. Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтишда ишчи кучи бозори, бандлик хизмати ва бандлик ҳақида мунтазам ахборотлар тизимини шакллантириш зарурияти лозим.