Республикамизда, бугунги кунда, бозор муносабатларига ўтишнинг муҳим тадбирлари ҳисобланган мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш ва хусусий корхоналар тузиш учун кўпгина ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилиб, бу борада салмоқли натижаларни қўлга киритилмоқда.
Ишлаб чиқариш воситалари қанчалик даражада юксак ривожлансин, жонгли меҳнатнинг таъсири бўлмаса, у воситалар ҳаракатсиз қолаверади. Мана шулар туфайли ишлаб чиқаришда ишчи кучининг ўрни ғоятда каттадир.