Мева-сабзавотларни қайта ишлашнинг замонавий усуллари, мева-сабзавотлардан кампот ва шарбатлар ишлаб чиқариш технологияси ҳақида.
. Мева-сабзавотларни замонавий қайта ишлаш усулларида кечадиган микробиологик ва биокимёвий жараёнларни бошқаришга йўналтирилган турли омиллар мажмуасининг таьсири ётади. Мева-сабзавотлар хом ашёсига таьсир этиш хиллари ва жараёнларни ўрганиш бўйича қайта ишлаш усул-лари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: ачитиш, тузлаш, намлаш, мева-резавор мева ва узумлардан вино ишлаб чиқариш; кимёвий-антисептик таьсир этувчи моддалар билан консервалаш (олтингугурт, сорбин кислоталари ва бошқалар) ва сиркалаш; физикавий-иссиқлик стерилизация (консервалар ишлаб чиқаришда); қуритиш; музлатиш; нурлатиб стерилизациялаш ва бошқалар; физик - механик- турли фильтрлардан фойдаланиб, картошкадан крахмал ишлаб чиқариш ва физик - кимёвий -қанд ва туз билан консервалаш.