Мустақиллик йилларида давлат бюджет сиёсатининг энг муҳим вазифаси иқтисодиётни барқарорлаштириш доирасида бюджет тақчиллигининг ортиб бораётган суръатини жиловлашдан иборат бўлди. Бу вазифанинг ҳал этилиши натижасида иқтисодиётнинг рағбатлантириувчи, ўта муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлган жорий харажатларгина маблағларни ажратиш йўлидан борилди ва тақчиллик ўртасидаги энг мақбул мутаносиблик таъминланди. Ислоҳотларнинг 2-босқичи якунларига келиб, бюджет тақчиллигини йўл қўйилган энг кам даражаси (ЯИМнинг 3-3,5 фоизи) доирасида чеклашга эришилди. 2000-2004 йиллар давомида бюджет тақчиллиги даражаси ЯИМ нинг 1-1,2 фоизидан ошмади. 2005 йил якунларига кўра эса давлат бюджети ЯИМ га нисбатан 0,1 фоиз профицит билан ижро этилди. 2006 йилда 0,5 фоиз профицит, 2007 йилда 1,1 фоиз ва 2008 йилда 1,5 фоиз профицит билан якунланди.