Маълумки ҳар қандай давлат ва жамиятда униниг ривожланганлик даражасидан қатъий назар аҳоли бандлигини таъминлаш энг асосий ижтимоий-иқтисодий муоммолардан бири бўлиб ҳисобланади. Дарҳақиқат бизнинг Қашқадарё вилоятида хам аҳоли бандлик даражасини, айниқса қишлоқ аҳолисини бандлигини ошириш энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак вилоятимизнинг аҳолиси, 2,5 млн дан ошиқ бўлиб, шундан 1342,4 минг нафари (53,7%) меҳнатга лаёқатли кишилар ҳисобланади. Вилоят жами аҳолисининг 42 % га яқини 18 ёшгача бўлган фуқароларни ташкил этади. Вилоят аҳолисини йиллик ўсиши 43-44 мингни ташкил қилади. Бундан ташқари вилоят аҳолисининг 60 % га яқини қишлоқ жойларда истиқомат қилади.