Саноатнинг турли тармоқлари қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва турмушда (уй-рўзғорда) полимер қоплама ва плёнкалар кенг қўлланилмоқда.
Ҳозирги кунда полимер материаллар, уларнинг органик ва ноорганик композитлари асосида олинган турли материаллар мавжуд. Уларга физик-механик кўрсаткичлари ва эксплуатацион хусусиятларининг тубдан яхшиланганлиги билан ажралиб турувчи полимер материаллар, яъни мустаҳкамланган қатламли қоплама ва пленка материаллар ҳам киради. Бундай материалларнинг ички мустаҳкамловчи элементи, яъни полимер қатламлари орасида жойлашган тўлдирувчиси толалар, йўналтирилган иплар, тўқимачилик матолари кўринишида бўлиши мумкин.