Ҳозирги кунда чорвачиликга ихтисослашган фермер хўжаликларида долзарб муоммалардан бири бу мустахкам озуқа базасининг йўқлигидир. Хозирги кунда суғориладиган ерларда озуқабоп экинлар майдони жуда қисқартирилган. Ушбу сабабли пичан учун озуқабоп ўтлар сув бўйлари, сой бўйлари ва бошқа кичик-кичик майдончалардан ўриб йиғилади. Қийин майдонлардаги ўтларни ўриш учун махсус ўт ўргичлар саноатда чиқарилмайди.