Ҳозирги кунда янги ташкил этилган фермер ва деҳқон хўжаликларида чорва моллари сони 15-100 бошни ташкил этади. Бундай фермалар учун кичик механизация воситалари зарур бўлади. Чунки Республикамизда чорвачилик машинасозлиги шаклланмаганлиги, мавжуд машиналар чет мамлакатлардан келтирилиши ва уларнинг ҳам иш унумдорлиги катта бўлиб йирик чорвачилик фермаларига мўлжалланганлиги сабабли кичик фермаларда асосий ишлар қўл мехнати билан бажарилмоқда.