ГК сининг алюминийли ва калцийли тузларини синтез қилиш ва уларнинг айрим физик-кимёвий хусусиятларини ўрганиш.
Ширинмия дукакдошлар оиласига мансуб бўлиб , кўп йиллик майса
ўсимлик, бақувват илдиз системаси билан 50-150 см баландликка эга. Асосий
илдизининг узунлиги 4-5 м. (3-расм). Ширинмия илдизи таркибида
гликозидлар, кандлар, флавоноидлар, эфир мойи, Е витамини, минерал
тузлар ва пектин моддаларини тутади. Ширинмия туридаги ўсимликлар ер
остидаги қисмидаги илдиз ва илдизчаларида тритерпен гликозидларни
йиғади. Асосий гликозидлардан бири глицирризин кислотаси ҳисобланади